Янги iPhone X флагманида мавжуд Face ID юз таниш тизимини эгизаклар ёрдамида алдаш имконияти борлиги аниқланди. Mashable нашри тажриба ўтказди, унинг доирасида эгизакларга тизимни алдаган ҳолда смартфонни блокдан ечиш таклиф этилди.
Тажриба натижасида тизимни эгизаклар ёрдамида алдаш мумкинлиги тасдиқланди.
Apple корпорациясининг ўзи Face ID’нинг бу жиҳатларидан огоҳлантирган эди, аммо реал тасдиқ энди олинди.
Шунингдек, корпорация вакиллари тизимдан 14 ёшдан кичкина болалар фойдаланмаслигини маслаҳат берган эди.
Изоҳ (0)