Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Хунань провинциясидаги Чанша шаҳрида яшовчи 57 ёшли аёлнинг бурнидан тиш олиб ташланди, деб хабар беради Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Аёл бир неча ўн йиллаб бурундан қон кетишидан азият чеккан. У мазкур муаммо буrunning шиллиқ қаватининг яллиғланиши оқибатида юзага келган, деб тахмин қилиб келган.

Шифокорлар бемор бурнининг ўнг бўшлиғида ғайриоддий объектни пайқади. Дастлаб улар аёлнинг бурнига ёт жисм, масалан кичикроқ тош кириб қолган, деган қарорга келди. Бироқ операция вақтида бурундан тиш ўсиб чиққанлиги маълум бўлди.

Тиш олиб ташлангач, қон оқиши тўхтади. Бундан ташқари, аёл шикоят қилган бурун битиши ҳолати ҳам йўқолди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)