Украина бош прокурори Юрий Луценко Михаил Саакашвилини ҳибсга олиш ва Грузияга бадарға қилиш учун ҳужжатлар тўплаш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда Саакашвилининг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Саакашвилига кўра, уни «президентлиги давридаги ҳаракатлари учун» Грузияга топширишмоқчи.
«Чиндан ҳам, бу айнан Луценко шуғулланиши лозим бўлган масала, у ахир президентлик давридаги ишларимни ипидан игнасигача билади. Юрий Виталевич, камтарона меҳнатимни шунчалик юқори баҳолаганингиздан миннатдорман», — деган ёзув қолдирди Саакашвили.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Украина миграция хизмати Саакашвилига қочқин мақомини беришни рад этди. Сиёсатчи бу қарор устидан судга шикоят йўллади ва қайтадан сиёсий бошпана сўради.
Изоҳ (0)