АҚШнинг Бреа шаҳрида (Калифорния штати) полициячилар автомобилида намойишчилар тўдасига бостириб боришга уринган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бреада одамлар муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб намойишга чиққанди.
Автомобиль оломон томонга юрганида намойишчилар уни тўхтатиб қолишга уринди. Фаоллардан бири ҳатто машина капотига ҳам чиқиб олди. Бироқ ҳайдовчи полиция эътиборига тушишга ҳам улгурганди.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)