Грузиянинг Кэдс муниципалитетидаги Батуми — Ахалцих автотрассасида ҳаракатланаётган микроавтобусдан олти нафар бола тушиб қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Микроавтобусда Батумидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари, жумладан, ўқитувчи ва ота-оналари билан экскурсиядан қайтаётган олтинчи синф ўқувчилари бўлган. Ҳаракат давомида микроавтобус эшиги очилиб кетган ва олти нафар бола йўлга қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчилар ўйнашиб, тасодифан эшикни очиб юборган, қулаш чоғида эса бир-бирини тортиб кетган.
Батуми болалар касалхонаси шифокорлари беш нафар бола жиддий жароҳат олмагани ва ҳолати барқарорлиги, бир бола эса бошидан жароҳатланганини билдирди.
Изоҳ (0)