Куба ҳудудида шаклланган «Филипп» тропик пўртанаси Флорида йўналишида ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«‘Филипп’ тропик пўртана даражасигача кучайди. Кубанинг марказий ва ғарбий ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилмоқда, улар шимолга — Флорида-Кис архипелаги ва Жанубий Флорида томон ҳаракатланмоқда», — дейилади хабарда.
Метеорологларга кўра, пўртана соатига 47 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Унинг марказидаги шамол шиддати соатига 64 километрга етмоқда.
Изоҳ (0)