АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка қўмитаси президент Дональд Трампни обрўсизлантирувчи маълумотлар тўплаган Fusion GPS фирмасининг банк ҳужжатлари билан танишиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда қўмита сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Томонлар Fusion GPS банк маълумотлари билан танишиш масаласида келишувга эришди. Бу қўмита текширув учун зарур ҳужжатларга эга бўлишини таъминлайди», — дейилади қўмита хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Россия билан алоқалари тўғрисида маълумотлар тўплаган Fusion GPS фирмасини молиялаштириш Клинтон сайловолди штаби билан боғлиқ Perkins Coie юридик фирмаси орқали амалга оширилди. ОАВ Клинтон штаби Perkins Coie’га 5,6 миллион, миллий демократик қўмита эса 3,6 миллион доллар тўлаганини даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)