Швециянинг Вестманланд вилоятида номаълум шахслар полиция офицерининг уйига қарата ўт очди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳодиса 28 октябрга ўтар кечаси Вестерос шаҳрида юз берган. Ҳужум вақтида уйда полиция офицери ва унинг оила аъзолари бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда полиция офицери ҳам, унинг оиласи ҳам уйдан олиб чиқилган ва муҳофазага олинган.
Полиция юз берган ҳодисани «жуда жиддий» деб атади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужум ортида ким турганини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Expressen газетаси хабарига кўра, уйга қарата 22 марта ўқ узилган. Отишма бошланган вақтда полициячи ва унинг оила аъзолари ухлаб ётган бўлган. Уйга тешиб кирган ўқлар сабаб мебел ва турли буюмларга зарар етган.
Изоҳ (0)