Туркия пойтахти Анқаранинг мери Мелиҳ Гёкчек мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг талаби билан истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда, шаҳар ҳокимининг тегишли баёнотига асосланиб, Cumhuriyet газетаси хабар бермоқда.
Туркияда ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» аъзоси ҳисобланган Мелиҳ Гёкчек Анқарага 1994 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди.
«Мен Анқара мери лавозимини бу мавқеда қандайдир муваффақиятга эришганим, чарчаганим боис ё қандайдир бошқа бир сабаб билан тарк этмаяпман. Шунчаки Ражай Тоййиб Эрдўғоннинг талабини бажармоқдаман, холос», — дея Гёкчекнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Cumhuriyet.
Сентябрь ойида Истанбул мери Қадир Тўпбаш ўз лавозимини тарк этган эди. У мазкур лавозимда 13 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Тўпбаш энди сиёсий фаолиятини «Адолат ва тараққиёт партияси»да давом эттиришини билдирган эди.
Изоҳ (0)