АҚШнинг Кук округи (Чикаго, Иллинойс штати) суди собиқ президент Барак Обамани маслаҳатчилар раиси сифатида чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Chicago Tribune нашрига кўра, Обама ноябрда бўлиб ўтадиган суд жараёнида иштирок этишга розилик берди.
«Унинг Чикагода кўчмас мулки бор, табиийки, Иллинойсда маслаҳатчи бўлиш ҳуқуқига эга. Обама жараёнда иштирок этиб, фуқаро ва шаҳарда истиқомат қилувчи шахс сифатида бурчини бажаришини билдирди. Унинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилади», — деди округ суди судьяси.
АҚШ собиқ президенти айнан қайси суд жараёнида иштирок этиши маълум қилинмади.
Изоҳ (0)