Россиянинг Петербург шаҳрида яшовчи ёш полициячи Instagram’даги аккаунтини ўчириб ташлаб, кузатувчиларининг дилини оғритди. Бу ҳақда «78.ru» хабар бермоқда.
23 ёшли полициячининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини 50 минг киши кузатиб борар эди. Унинг аккаунти қўққисдан ғойиб бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими шахсий саҳифасида хизмат ва кундалик кийимларда тушган суратларини эълон қилиб борар эди. Интернет фойдаланувчилари унинг бошқа ҳамкасбларга ўхшамаслиги, унинг қиёфаси меҳрибон ва кийиниши ўзига хослигини эътироф этар эди.
Роман исмли полициячининг аккаунти тобора оммалашиб бораётган эди. Фойдаланувчилар уни ҳатто блогер деб аташар эди.
«Мен ҳар доим блогерларга тенглаштиришади. Бироқ мен Instagram’даги аккаунтимни ўзим учун очганман ва бундан ҳеч қандай мақсад кўзланмаган. Кузатувчиларим сони ортаётгани эса уларга аккаунтим ёқаётганидан далола тберади. Бунинг учун ҳаммага раҳмат», — деб ёзган эди полициячи октябрь ойининг ўрталарида.
Изоҳ (0)