Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Швейцариянинг Jaquet Droz соат мануфактураси дақиқали репетир ҳамда Tropical Bird Repeater автоматонли соатнинг янги моделини тақдим этди. Бу ҳақда Jaquet Droz компаниясининг сайтида хабар берилди.

Фото: Jaquet Droz

Фото: Jaquet Droz

Соат циферблати марвариддан тайёрланган. Соатда автоматон-қушлар (колибри ва товус), шунингдек, уларни ўраб турувчи қоплон, шаршара ва жунгли ўрмони тасвирланган. Соат яратувчиларининг айтишича, улар Гогеннинг расмларидаги муҳит ва ёруғлик гаммасини акс эттиришга ҳаракат қилган. Соат корпусидаги махсус тугма босилганида автоматонлар ҳаракатга келади: колибри қанот қоқади, товус эса думини ёяди.

Соатлар қўлда бураладиган РМА89 калибрли мануфактура механизми билан жиҳозланган. У пуштиранг олтиндан ишланган 47 миллиметрли корпусга жойланган. Соатлар саккизта нусхада ишлаб чиқарилди.

Jaquet Droz мануфактурасига соацоз Пьер Жак Дро томонидан Швейцариянинг Ла Шо-де-Фон шаҳарчасида асос солинган. 1758 йилда у ўзининг соатларини Испанияда, сўнг Британия ва Хитойда намойиш этиб, машҳурликка эришган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар