Apple компанияси 2017 йилда атига 20 миллион дона iPhone X чиқаради — бу режадагидан 2 баробар кам демакдир. Бу ҳақда Nikkei’га таяниб, Insider Pro хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқартирилиши юзни аниқловчи Face ID тизимининг таркибий қисмлари билан содир бўлган муаммо сабаб бўлган. Таъкидланишича, Apple муаммоли қисмларни алмаштириш учун бошқа етказиб берувчилар билан музокараларни бошлаб юборган. Бундан ташқари компанияда дисплейнинг оргинал светодиодлари асосида (OLED) қийинчиликлар пайдо бўлган. Айни вақтда экран ишлаб чиқарувчилар Apple учун ойига фақатгина 10 миллион OLED-панелларини етказиб бера олади.
2015 йилда компания iPhone 6S ва 6S Plus чиқарилганининг дастлабки дам олиш кунларида 13 миллион дона сотган.
Мен озгина кутишни ва вазиятни кузатишни маъқул кўрган бўлардим. Менинг iPhone 8’им ўзимни қониқтиради. У iPhone 7 ва iPhone 6’га ўхшайди. Айрим сабабларга кўра, iPhone X мен биринчи кундаёқ сотиб олмайдиган «айфон»га айланади. Бироқ турмуш ўртоғим «янгиланади». Шундай экан менда унга бевосита баҳо бериш имконияти бўлади.Зероҳедге нашрида таъкидланишича, iPhone 8 ва iPhone 8 Plus’га бўлган талаб юқори эмас — ушбу моделлар учинчи чоракда АҚШда сотилган умумий «айфон»ларнинг атига 16 фоизини ташкил этмоқда. Таққослаш учун: 2016 йилда сотувга чиққан iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus’да бу кўрсаткичлар 43 фоизга тенг бўлган.Стив Возняк, Apple асосчиларидан бири
Изоҳ (0)