Ўзбекистонда Хитойнинг Xiaomi компаниясининг энг бақувват флагман қурилмаси — Мi6 сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Бой ички хусусиятларидан ташқари, смартфон керамик корпуси ва қўш камераси билан мақтана олади.
Смартфон саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 6 Гб тезкор хотира, 5,15 дюймли ва 1920×1080 пикселли Full HD экран, ҳар бири 12 мегапикселли қўш камера, 8 мегапикселли олд камера, стереодинамиклар, 3350 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. У иккита сим-карта ва 4G LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди.
Қурилма MIUI 8 қобиқли Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Ўзбекистон бозорида Мi6 нинг 64 Гб доимий хотирали версияси 3 586 000, 128 Гб версияси эса — 3 667 500 сўмдан сотилмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)