Россия президенти сайловида қатнашиш режалари ҳақида эълон қилган телебошловчи Ксения Собчак уни Қрим ҳақидаги гаплари учун суд қилиб бўлмаслигини айтди, деб ёзади «РБК».
Собчакнинг сўзларига кўра, қонунга мувофиқ, одамни ажралиб чиқиш ёки ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган даъватлари учун судга бериш мумкин. «Қонунда фактни қайд қилиш ва ҳатто давлатники билан мос тушмайдиган ўз фикрини изҳор этиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган», — деди у.
«Мени бунинг учун суд қилиб бўлмайди», — дея таъкидлади Собчак ва бунинг учун судланганларнинг барчаси «сиёсий маҳбус ва айбсиз» эканлигини қўшиб қўйди.
24 октябрь куни ўз матбуот анжуманида Собчак Қримни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Украинага тегишли деб айтган эди. «Биз ўз ваъдамизни буздик, биз 1994 йилги Будапешт меморандумини буздик. Биз ваъда берган эди ва бу ваъдани бажармадик», — деди у.
Изоҳ (0)