Инвесторлар томонидан Кипр молиявий тизимига бўлган ишонч қайта тикланди. Бу ҳақда Кипр президенти Никос Анастасиадис матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«2013 йилдаги молиявий инқирознинг драматик оқибатларига қарамай, биз солиқ юкуни кучайтирмасликка ҳаракат қилдик», — деди президент. Унинг сўзларига кўра, кредиторлар томонидан қўйилган талабларга риоя этган ҳолда мамлакат инқирозни енгиб ўтишга муваффақ бўлган. «Биз 2014 йилдаёқ вазиятни барқарорлаштирган эди», — деди Никос Анастасиадис. 2015 йилда эса иқтисоднинг ўсиши кузатилган. Жорий йилда эса ЙИМнинг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этмоқда.
«Бу давлатга бўлган ишончнинг ва кредиторлар ишончини қайта қозонишга имкон берди», — дея таъкидлади Кипр президенти. Халқаро рейтинг агентликлари Кипрга инвестиция жалб этиш рейтингини бир неча бандга кўтарган.
Изоҳ (0)