Россия Қримтатар халқи мажлиси раҳбарининг ўринбосарлари, 2017 йил сентябрида айримачилик ҳаракатида айбланиб судланган Ахтам Чийгўз ва Ильми Умеровни Туркияга топширди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жамиловнинг сўзларига қараганда, 25 октябрь куни Чийгўз ва Умеров ўтирган самолёт Анқарага йўл олган. У маҳбусларнинг озод этилишини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон талаб қилганини таъкидлаб ўтди.
Икки ҳуқуқ ҳимоячиси озод этилганини уларнинг адвокати Николай Полозов ҳам тасдиқлади. У мазкур иш улкан саъй-ҳаракатлар меваси бўлганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)