Испания қироли Филипп VI Каталониянинг йирик шаҳарларидан бири Жиронада персона нон грата деб эълон қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур қарор 24 октябрь куни бўлиб ўтган сессияда қабул қилинган. Қайд этилишича, қарор Испания қиролининг Каталония мустақиллиги ҳақидаги референдум юзасидан ҳукумат позициясини қўллаб-қувватлагани асосида қабул қилинган.
Сессияда Қирол Филипп VI ни персона нон грата деб эълон қилишни ёқлаб кўпчилик овоз берган.
Бундан ташқари, худди шундай қарор Испания ҳукумати вакили Энрик Миллога нисбатан ҳам қабул қилинган.
Изоҳ (0)