Беларусь Республикасининг Россия олдида қарзи 6,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда «РИА Новости» бош вазир Дмитрий Медведев иштирок этган Ервоосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисидаги ахборот материалларига таяниб хабар берди.
«2017 йил 2 октябридаги вазиятга кўра, Беларусь Республикасининг давлат кредитлари асосида Россия олдидаги қарзи 6,2 миллиард доллар ва 59,9 миллиард рублни (умумий миқдорда 6,5 миллиард доллар) ташкил этади. Беларусда муддати ўтган мажбуриятлар мавжуд эмас», — дейилади ҳужжатда.
Бугунги кунда Минскка Россия давлати кредитларини тақдим этиш бўйича саккиз ҳукуматлараро битим мавжуд: биттаси экспорт бўйича (атом электростанциясини қуришга) ҳамда умумий маблағи 15 миллиард доллардан ортиқ бўлган еттита молиявий.
Август ойида Россия ҳукумати Беларусь Республикасига 10 йил муддатга 700 миллион доллар миқдоридаги давлат кредитини тақдим этишни маъқуллаган эди. Бу маблағлар илгари олинган қарз бўйича Минскга қўйилган мажбуриятларни қайта молиялаштириш учун ишлатилади.
Изоҳ (0)