Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сурия шарқидаги Майадин шаҳрида жойлашган ИШИДнинг йирик омборларидан бирида мамлакат армияси ҳарбийлари томонидан НАТОнинг янги қуроли намунасини топди. Бу ҳақда Сурия армияси генерали Ҳасан Суҳайлнинг сўзларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.ru»

Фото: «Газета.ru»

«ИШИД жангарилари шаҳардан қочиб чиққанидан сўнг улардан қолган қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетиш учун бизга олти кун муддат талаб этилади. Бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган турли алоқа воситалари ва кўплаб қурол-аслаҳалар мавжуд», — дейди генерал.

Суҳайлнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар НАТОга аъзо давлатларда мавжуд бўлган АҚШ, Бельгия ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган янги қурол намуналарини топган.

Суриялик ҳарбийлар журналистларга йўлдошли алоқа тизими, тиббий жиҳозлар ва учувчисиз самолётларни ишлаб чиқарувчи цехни кўрсатган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар