ИШИД террорчилик ташкилоти Суриянинг 5 фоиз ҳудудини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мудофаа вазири бу ҳақда Жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассосиациясига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг тўртинчи мажлисида маълум қилган.
«Бугун ИШИД Сурия ҳудудининг беш фоизи устидангина назорат ўрнатган. Россия ҳаво-космик кучлари операция бошлагунга қадар яъни 2015 йилнинг сентябрь ойигача Сурия ҳудудининг 70 фоизи ИШИД тасарруфида эди», — дейди Шойгу.
У 2015 йилдан бери Сурияда 998 та шаҳар яъни 503 минг квадрат километр ҳудуд озод этилганини қайд этди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 1,126 миллион киши доимий яшаш жойига қайтиб келган, улардан 660 минг киши 2017 йилнинг ўтган ойларида қайтган.
«Зиддиятли томонларни яраштириш бўйича Россия марказининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти туфайли Суриядаги 2,5 мингта аҳоли яшаш пунктлари ярашиш жараёнига бош қўшган», —дея қўшимча қилди Сергей Шойгу.
Мудофаа вазири ўз нутқида ўтган давр мобайнида 200 дан ортиқ нефть ва газ кони ҳамда 184 та нефтни қайта ишлаш заводи йўқ қилинганини ҳам айтиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)