Россия ҳудудида ноқонуний муҳожирлар сони камаймоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси ИИВ раҳбарининг ўринбосари Александр Горовой маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Ноқонуний муҳожирлар кўрсаткичи пасайиб бормоқда, бугунги кунда бу 2,6 миллион кишини ташкил этади», — деди у.
Горовой таъкидлашича, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний муҳожирлар сонининг қисқариши кузатилмоқда.
«Биз ноқонуний муҳожирларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қиламиз ва уларнинг имкон қадар кам бўлишини таъминлаш учун чоралар кўрамиз», — деб таъкидлади ИИВ раҳбари ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, аллақачон 2 миллион чет эл фуқаросига Россияга кириш тақиқланган.
Изоҳ (0)