АҚШда махсус дастур бўйича ўқиган ва хизматни сўроқсиз тарк этган хорижий ҳарбий хизматчилардан деярли ярми Афғонистондан бўлган. Афғонистонни тиклаш бўйича АҚШ бош инспектори ҳисоботида шу ҳақда сўз боради, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз 2005 йилдан бери АҚШдаги ўқиши давомида хизматни тарк этган чет эл ҳарбийларидан деярли ярми — 320 кишидан 152 нафари Афғонистондан бўлгани аниқланди», — дейилади ҳисоботда.
Бош инспекторга кўра, 152 кишидан 70 нафари АҚШни тарк этган, 39 киши мамлакатда қонуний мақомга эга бўлган. 27 нафари қамоққа олинган ва бадарға қилинган. 13 кишининг турар манзилини аниқлашнинг имкони бўлмаган ва атиги уч киши ўқишга қайтган.
Хизматни тарк этган тингловчилардан аксарияти зобитлар, жумладан, икки нафари полковник эди, бироқ ораларида фуқаровий мутахассислар ҳам бўлган.
Изоҳ (0)