Америка етакчиси Дональд Трамп АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлими билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Кейинчалик маълумот олиш шарти билан мен, президент сифатида, Жон Фицжералд Кеннеди бўйича узоқ муддат махфий сақланган ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат бераман»,— дея маълум қилган Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Миллий архив 26 октябрда МРБ ва ФҚБнинг Кеннеди ўлими билан боғлиқ тахминан уч мингдан ортиқ материални ошкор қилиши керак. Улар катта Жорж Буш томонидан 1992 йилда имзоланган қонунга биноан 25 йил давомида махфий ҳолда сақланган.
Изоҳ (0)