Афғонистон шарқида хавфсизлик кучлари «Ҳаққоний тармоғи» террористик гуруҳининг камида 25 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жангариларга қарши операция эрта тонгда Пактика вилоятида ўтказилган. Шунингдек, 30 нафар террорчи жароҳатланган.
Афғонистон ИИВнинг хабарига кўра, операцияда тинч аҳолидан ва хавфсизлик кучларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)