Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зимбабве президенти Роберт Мугабени тинчлик элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесуснинг сўзларига кўра, Мугабенинг тайинланиши «минтақадаги ҳамкасбларига таъсир ўтказишига ёрдам беради».
Зимбабве президентининг асосий вазифаларидан бири сифатида юқумли бўлмаган хасталиклар — саратон, юрак, нафас йўллари ва бошқа касалликларга қарши кураш белгиланган.
ЖССТнинг бу қарори соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи бир неча гуруҳ томонидан танқид остига олинди.
«Мугабега хос коррупция, иқтисодий уқувсизлик Зимбабве соғлиқни сақлаш тизимини барбод қилди. Мугабенинг ўзи эса чет элда даволанади», — дея таъкидлади Human Rights Watch ижрочи директори Кеннет Рот.
Изоҳ (0)