21 октябрь куни Испания ҳукумати Каталония мухторияти раҳбариятини мансабидан четлаштиришини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Федерал ҳукумат мухтор ўлкада бевосита марказдан бошқарув жорий этишни режалаштирмоқда. Бунга жавобан Барселонада мустақилликнинг минглаб тарафдорлари норозилик марши уюштирди.
Акцияга Каталония раҳбари Карлес Пучдемон бошчилик қилди.
Изоҳ (0)