Россия президенти Владимир Путин келажакда инсон генетик дастурланиши атом бомбасидан ҳам кўпроқ хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Инсон ўзига хос хусусиятларга эга шахсни ясаши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. Қўрқув ва раҳм-шафқатсиз, афсус ва оғриқсиз жанг қила оладиган одам — бу ёрқин математик, ажойиб мусиқачи, ёки ҳарбий бўлиши мумкин», — деди президент.
Давлат раҳбари бу борада ёшларни ўз касбининг ахлоқий томонларини ҳеч қачон унутмасликка чақирди.
Изоҳ (0)