Испания қироли Фелипп VI Испания Каталония ҳукуматининг мамлакатни бўлиб юбориш учун қилаётган ҳаракатига қарши туриши керак эканлигини таъкидлади, деб хабар берди «РИА Новости».
«Испания ўз миллий ҳудудининг бир қисмини ажратиш учун кетаётган ҳаракатга қарши туриши ва мамлакат ушбу муаммони ўзининг қонуний демократик институтларини қўллаб, 39 йилдан бери яшаб келаётган демократик парламент принциплари ҳамда конституцияни ҳурмат қилган ҳолда ечиши керак», — деди қирол «Астурия маликаси» мукофотини топшириш маросимида.
Мамлакат раҳбари бу орқали Каталониянинг автоном ҳудуд мақомини тўхтатиб турувчи конституциянинг 155-моддасини қўллашни назарда тутган.
19 октябрь, пайшанба куни Каталония ҳукумати раҳбари Карлес Пучдемон Испания бош вазири Мариано Рахойнинг «ҳудуд мустақиллиги эълон қилиндими?», дея берган саволига жавоб қайтариши лозим бўлган вақтнинг сўнгги муддати ниёҳасига етган.
21 октябрь куни Испания вазирлар кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Каталониянинг ўзини ўзи бошқаришини чекловчи конституциянинг 155-моддасини қўллаш жараёнини бошлайди. Ушбу модда қўлланилишини сенат тасдиқлаши керак.
1978 йилда конституция қабул қилинганидан буён ушбу модда бирор марта ҳам қўлланилмаган.
Изоҳ (0)