Калифорниялик миллиардер Том Стайер АҚШ президенти Дональд Трампнинг импичменти бўйича кампанияни бошлади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Стайер эълон қилган видеода Трамп АҚШни «ядро уруши ёқасига олиб келгани», «қонунларни писанд қилмаслиги», «хорижий ҳукуматлардан маблағ олиши» ва «ОАВга таҳдид қилиши» билдирилган.
«Импичмент эълон қилиш ва хавфли президентни лавозимидан четлатиш лозим. Агар бу сабаб бўлмаса, ҳукуматимиз нимага айланиб қолди?» — дейди милиардер.
Стаернинг баёнотида www.needtoimpeach.com сайтига ҳавола мавжуд бўлиб, у ерда Трамп импичменти учун электрон имзо қўйиш таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Hustler журнали ношири Ларри Флинт 15 октябрь куни Трампнинг импичментига олиб келадиган исталган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилганди.
Изоҳ (0)