Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига кўра, жорий йил март ойида Тошкент туманида яшовчи Д.И. таниши Шарифни ишонтириб, «пулларни кечки пайт олиб келаман» деб, ундан 5 бош қорамол ва 2 бош қўйни олиб кетади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бироқ, орадан ярим йил ўтган бўлса ҳам, Д.И. келишилган 21 миллион сўмни бермай, Шарифдан қочиб юради. Тоқати тоқ бўлган Шариф ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.
Тезкор ходимлар томонидан Д.И. қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)