Voyage ҳайдовчисиз автомобилларини ишлаб чиқиш бўйича стартап асосчиларидан бири Макалистер Хиггинс Twitter’га мустақил бошқарув тизими билан жиҳозланган Apple синов автомобили акс этган роликни жойлади, деб ёзади «Мотор». Лойиҳа Titan номи остида маълум.
Автономлик учун масъул бўлган блокни Lexus RX’нинг томига ўрнатишган. Хиггинснинг сўзларига кўра, конструкцияда 12 та лидар, шунингдек, эҳтимол автомобилни бошқарадиган ҳисоблаш платформасининг катта қисми интеграцияланган. Бундай конструкциянинг афзалликларидан бири — унинг осонлик билан ўрнатилиши.
Going to need more than 140 characters to go over 🍎's Project Titan. I call it "The Thing" pic.twitter.com/sLDJd7iYSa
— MacCallister Higgins (@macjshiggins) October 17, 2017
Изоҳ (0)