Суд ижрочилари ҳисобидаги бутун пенсияни олиб қўйган, Байкалортида яшовчи пенсионер Россия президенти Владимир Путинга хат ёзиб, «бу мамлакатда яшаш имконсиз»лиги туфайли, унга тобут сотиб олиб беришни сўради, деб ёзади маҳаллий «Вечерка» нашри.
«Ҳозир менда умуман пул йўқ. Ҳатто ўзимга булка нон ҳам сотиб ололмайман. Менга ҳар куни керак бўладиган дориларга ҳам пулим йўқ», — деб ёзди у.
72 ёшли пенсионер 40 йилга яқин уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасида ишлаб «замонавий уй-жой ва коммунал банда» қурбонига айланган. Қария қарздор бўлиб чиққан ҳолат тафсилотлари маълум қилинмаяпти. Айни пайтда унга қўшнилари имкон доирасида ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)