Туркиянинг Идлиб (Сурия) вилоятида ўтказаётган операциясидан кўзланган асосий мақсади ҳудудда ўт очишни тўхтатишдан иборат. Бу ҳақда Туркиянинг Россиядаги элчиси Ҳусайн Дириознинг сўзларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ҳозирги вақтда Идлибдаги махсус режим зонаси масаласи муҳокама қилинмоқда.
Яқинда биз томонимиздан у ерда кузатув пункти ўрнатилди. Биз ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий тартибни таъминлашга қаратилган бу ишни давом эттирмоқдамиз», — дейди элчи.
Туркия ҳукумати Идлибда операциялар бошлангани ҳақида 9 октябрда маълум қилган эди. Тўрт кундан сўнг эса Туркия Сурияга ҳарбий техника жўнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)