Юнусобод тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда «Ласетти» русумли автомашинани ижарага олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олиб ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Юнусобод туманида 2016 йил 21 декабрь куни номаълум шахс 1985 йилда туғилган Шайхонтоҳур тумани С. Хожаев кўчасида яшовчи Ш.Хга Lacetti русумли автоуловни ижарага олиб бераман, деб ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширинган эди.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни 1982 йилда туғилган Юнусобод 6—3-уйда яшовчи А.Д томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаро А.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)