16 октябрь куни Ангрен шаҳридаги хонадонларнинг бирида фуқаро ҳожатхона чуқурига тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро чуқурдан чиқариб олинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Ҳозирги вақтда жабрланувчи ўз уйида бўлиб, унинг соғлиги қониқарли деб баҳоланмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида. У ҳожатхона чуқурига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)