Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ёшлар етакчилари учун илк маротаба инновацион семинар тренинглар ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ахборот хизмати хабар бермоқда.
16 октябрь куни Республиканинг барча ҳудудларидан келган 28 нафар ёшлар етакчилари учун илк семинарлар бўлиб ўтди.
Лойиҳада Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев иштирок этди.
Тренингларни малакали, халқаро тоифадаги тренерлар олиб борди. Семинардан сўнг иштирокчилар билан Тошкент шаҳридаги маданий-кўнгилочар комплексларга саёҳат уюштирилди.
Изоҳ (0)