• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда сунний ва шиалар ўртасида ҳеч қачон зиддият бўлмаган». Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро анжуман иштирокчиларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни очилган ва 22 октябрга қадар давом этадиган «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларини қутлади. Президентнинг конференция иштирокчиларига мурожаати матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Фото: «Каспий.аз»

    Фото: «Каспий.аз»
    Муҳтарам халқаро конференция қатнашчилари! Ҳурматли меҳмонлар!

    Сизларни табаррук Ўзбекистон заминида қутлаш ва ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят хурсандман.

    Бугунги анжуман Озарбайжон президенти, муҳтарам Илҳом Алиевнинг 2017 йилни Озарбайжонда Ислом бирдамлиги йили, деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусига ҳамоҳанг экани билан эътиборга сазовордир. Шу муносабат билан биз Ўзбекистонда дўст Озарбайжон президентининг ташаббусини юксак баҳолашимизни таъкидлашни истардим.

    Маълумки, бизнинг Ватанимиз минг йиллар давомида турли цивилизациялар мулоқотга киришган ва бир-бирини тўлдирган Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳасида жойлашган. Бу заминда турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаган. Мусулмон дунёси тараққиётида улкан рол ўйнаган халқимиз менталитетининг асосини том маънодаги бағрикенглик, олижаноблик ва эзгулик каби фазилатлар ташкил этади.

    Мовароуннаҳрнинг гўзал ва бетакрор шаҳарлари, аввало, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива кўп асрлар давомида ислом илм-фани, маданияти ва бутун мусулмон цивилизациясининг марказлари сифатида шуҳрат қозонган. Бу саховатли заминдан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Мў’ин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд каби кўплаб буюк аллома ва азиз-авлиёлар етишиб чиқди.

    Инсоният тарихидаги ноёб ҳодиса бўлган мусулмон Ренессанси ана шу буюк аждодларимизнинг диний бағрикенглик ва инсонпарварлик борасидаги эзгу ғоялари билан йўғрилган эди. Бу ғоялар бизнинг давримизда, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида алоҳида, янада теран маъно-мазмун касб этиб бормоқда.

    Мамлакатимизда бағрикенглик маданиятини юксалтириш, миллатлар ва конфессиялараро ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди ва бундай ёндашув ижобий натижа бермоқда.

    Бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат, 16 та конфессия вакиллари тинч-тотув, дўст-иноқ бўлиб яшамоқда. Уларнинг тўлақонли маънавий ҳаёт кечириши, ўз анъана ва урф-одатларини ривожлантириши, миллий ва диний байрамларини нишонлаши учун барча шароитлар яратилган.

    Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 94 фоизи асосан сунний мазҳабга мансуб мусулмонлардир. Уларнинг орасида шиа мазҳабига мансуб юртдошларимиз ҳам бор, лекин бу икки мазҳаб вакиллари ўртасида ҳеч қачон низо ва зиддиятлар юзага келмагани эътиборга моликдир. Бизнинг кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятимизда ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш бугунги кунда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

    Ўйлайманки, бу масала айнан бугунги кунда, дунёнинг турли минтақаларида кескинлик ва радикализм кучайиб, диний экстремизм ва терроризм тобора авж олиб бораётган ҳозирги вақтда айниқса муҳим ва долзарб аҳамиятга эга.

    Шу маънода, Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққани чуқур мантиқий асосга эгадир. Зеро, муқаддас динимиз бағрикенгликка, эзгу амаллар ва бахту саодатга олиб борадиган йўл айнан маърифат эканини алоҳида уқтиради.

    Ислом динининг тинч-осойишта ҳаётга, бошқа халқларга ҳурмат, меҳр-оқибат кўрсатиб яшашга даъват этадиган асл инсонпарварлик моҳиятини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб этишга Ўзбекистонда катта аҳамият берилмоқда. Мамлакатимизда Тошкент ислом университети, Тошкент ислом институти, Бухоро шаҳрида Мир Араб ислом институти, 9 та мадраса фаолият кўрсатмоқда, пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда эса Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Бугунги кунда бутун дунё, айниқса, ислом ҳамжамияти даврнинг таҳликали таҳдидлари билан юзма-юз турибди. Ислом динини сиёсийлаштириш ва мусулмон ёшларни радикаллаштириш борасидаги уринишлар бундай хатарларни ўта жиддий таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларга муносиб жавоб беришни тақозо этмоқда.

    Дунёдаги айрим доиралар исломга қарши кайфиятни кучайтирган ҳолда, ислом динини терроризм мафкураси билан боғлашга уринаётганини минг афсус билан қайд этишга тўғри келади. Бу омил ислом оламини янада жипслашишга чорламоқда. Ислом ҳамжиҳатлиги жаҳондаги кескинликни юмшатишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

    Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимизнинг мужассам манбаи сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз буюк динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.

    Шу муносабат билан, фақат барча мусулмон мамлакатлари билан биргаликда энг муҳим вазифани, яъни, улуғ аждодларимиз диний-маънавий меросининг ажралмас қисми бўлган мусулмон ахлоқ-одоб қоидаларини, жумладан, мў’тадиллик, муроса қилиш, тинчлик-хотиржамлик ва бир-бирини ўзаро тушуниб яшашга интилиш каби олижаноб фазилатларни асраб-авайлаш ва бугунги реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда бутун жаҳон ҳамжамиятига етказишдек ғоят муҳим вазифани ҳал қилишимиз мумкин, деб таъкидлаш ўринлидир.

    Қадрли дўстлар!

    «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» халқаро конференцияси ислом динининг асл қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон давлатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, уларнинг равнақ топиши ва фаровонликка эришишдек эзгу мақсад йўлида хизмат қилишига ишонаман.

    Анжуман иштирокчиларига мустаҳкам соғлик, тинчлик ва омонлик ҳамда конференция ишининг самарали бўлишини тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    18.10.2017, 22:30   Изоҳ (0)   15613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловни қабул қилди

    18.10.2017, 22:21

    Тошкентда бир кунда 10 та ёнғин қайд этилди. Уларнинг иккитаси шахсий уйда, биттаси кафеда юз берди

    18.10.2017, 22:10

    Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори биринчи ўринбосари тайинланди

    18.10.2017, 21:42

    МДҲ Ижроқўми раиси биринчи ўринбосари Виктор Гуминский Ўзбекистонга келди

    18.10.2017, 21:36

    Олмалиқда уйда бир ўзи қамалиб қолган 2017 йилда туғилган чақалоқ қутқарилди

    18.10.2017, 21:30

    Дилшод Кенжаев халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига қайтарилди

    18.10.2017, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.