Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 18 октябрь куни МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, суҳбат давомида 2017 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)