Дилшод Кенжаев Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига қайтди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
У 2015 йилдан 2017 йил июлига қадар халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган, кейинчалик Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.
Дилшод Кенжаев Халқаро пресс-клубнинг август ойи охирида ташкил этилган сессиясида чиқиш қилиб, ўқитувчилардан мактаб ва синф фонди учун пул йиғилишига қарши чиққан ва жамоатчиликни бунга қарши курашишга чақирган эди.
Изоҳ (0)