Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига шаҳардаги хонадонларнинг бирининг эшиги ёпилиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, хонадон эгаси уй ичида 2017 йилда туғилган фарзанди қолиб кетгани сабабли қутқарувчилардан ёрдам сўраган.
«Қутқарувчилар тезкорлик билан етиб келиб, уйнинг эшигини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очди ва уй ичида қолиб кетган болани онасига соғ-саломат топширди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)