Тошкент шаҳри ҳудудида 17 октябрь куни 10 та ёнғин қайд этилди. Шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинлар умумий майдони 346 квадрат метрни ташкил этган.
Ушбу ёнғинларнинг иккитаси шахсий уйларда (жами 35 квадрат метр майдонда), иккитаси эса корхонава кафеда (жами 175 квадрат метр майдонда) юз берган.
Қолган олти ёнғиннинг бештаси шох-шабба ва қуруқ ўтларда, яна бири эса электр кабелларида юз берган.
«Мазкур ёнғинлар натижасида вафот этганлар йўқ», — деб хабар бермоқда шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
17 октябрь куни тунда Тошкентнинг «Паркент» бозори томондаги кафеда ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеохабарлар пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)