Собир Шукуров Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. «Халқ сўзи» хабарига кўра, бу ҳақдаги қарор 17 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов томонидан қабул қилинган.
Хабар беришларича, Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.
Изоҳ (0)