2018 йили ўтадиган президент сайловида иштирок этишини маълум қилган россиялик телебошловчи Ксения Собчак мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний номзод сифатида рўйхатдан ўтказилса, сайловда иштирок этиш фикридан қайтишини билдирди. Бу ҳақда Собчак хоним «Дождь» телеканали эфирида маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Алексей Навальний 2016 йил декабридаёқ президентликка ҳаракат қилишини билдирган эди. Аммо мамлакат марказий сайлов комиссияси сиёсатчи судлангани боис сайловда иштирок эта олмаслигини билдирди.
«Кировлес» ишида давлат мулкини талон-торож қилишда айбланиб шартли муддат олган Навальний 2028 йилги президент сайловида иштирок эта олади, маълум қилди МСК раиси Элла Памфилова 17 октябрь куни.
Изоҳ (0)