Хитой компартияси бош котиби Си Цзиньпин партиянинг 19-съездининг очилиш маросимида назорат қилинадиган ва соф интернет маконини яратиш ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Биз интернетдаги контент билан боғлиқ фаолиятни йўлга қўямиз. Интернет устидан назорат тизимини яратамиз, унинг софлигини таъминлаймиз», — дейди Хитой етакчиси.
Си Цзиньпин интернетда асоссиз маълумотлар кўплигига эътибор қаратди. Хитой етакчиси бундай маълумотлар интернет устидан назорат тизимини яратиш режасига тўсқинлик қилиши мумкинлиги қайд этди.
Си Цзиньпин шунингдек, бундай маълумотларга қарши туриш позициясини шакллантириш зарурияти ҳақида ҳам гапирди.
У жамоатчилик ишончини қозониш воситаси сифатида ОАВнинг ролини ҳам алоҳида қайд этди.
Изоҳ (0)