Россиялик тележурналист Ксения Собчак 2018 йилги президент сайловида иштирок этиш ниятини тасдиқлади. Унинг 18 октябрь куни ёзилган мактубини «Ведомости» газетаси чоп этди, деб хабар қилади Meduza.
«Бундай вазифанинг барча таҳдидлари ва мураккабликларини тушунган ҳолда, президент сайловидаги иштироки дарҳақиқат мамлакатимизда зарур ўзгаришлар йўлидаги қадам бўлади деган қарорга келдим», — дейилади мурожаатда.
Собчакнинг сўзларига қараганда, сайловда у ҳаммага қарши номзод сифатида қатнашмоқда.
«Кўп йиллардан буён рўйхатда фақат Зюганов, Явлинский, Путин ва уларнинг қиёфасиз дублёр ва ўринбосарлари эканлигидан норозимисиз? Ўз фаол нуқтаи назарингизни кўрсатмоқчимисиз? Номзодингиз йўқми? Унда Собчакка овоз беринг. Сиз уни президентликка сайламайсиз. Сиз шунчаки ‘Бўлд! Жонга тегдинглар!’ дейишнинг қонуний имкониятига эга бўласиз», — тушунтирди у.
Изоҳ (0)