Могадишодаги портлаш қурбонлари сони 276 кишига етди, деб ёзади «Газета.ru» Сомали ахборот вазири Абдураҳмон Усмонга таяниб.
«‘Аш-Шабоб’ гуруҳи террорчиларининг Могадишодаги варварлик ҳужуми натижасида айни пайтгача ҳалок бўлганлар сони 276 кишига етди, қарийб 300 киши жароҳатланди», — деб ёзди у Twitter’да.
Усмоннинг сўзларига кўра, Жибути, Кения ва Эфиопия портлашда жабрланганларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)