Сомали пойтахти Могадишода рўй берган икки портлаш оқибатида 85 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакили Муҳаммад Ҳусайн маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Полицияга кўра, шаҳар марказида, ҳукумат бинолари, ресторанлар ва киосклар жойлашган чорраҳадаги меҳмонхона яқинида юк машинаси портлади. Бир неча бино вайрон бўлди, ўнлаб транспорт воситаси ёниб кетди.
Бироз вақтдан сўнг Мадина ҳудудида ҳам портлаш содир бўлди.
Ҳозирча ҳеч ким теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади, бироқ ҳужум ортида «аш-Шабоб» гуруҳи турганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)