Вьетнамда юз берган тошқинлар туфайли 68 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мамлакат табиий офатларнинг олдини олиш агентлигига кўра, яна 34 киши бедарак йўқолди, 32 киши жароҳат олди. Инфраструктурага шикаст етди, 230 мингдан ортиқ мол нобуд бўлди.
Табиий офатга Вьетнамга ёпирилган ва шиддатли ёмғирларни келтириб чиқарган «Ханун» довули сабаб бўлди.
Довулдан энг кўп шимолий Хоа Бин провинцияси жабр кўрди, бу ерда 20 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)