Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланднинг маълум қилишича, Канада Атом энергияси халқаро агентлигига (МАГАТЭ) Эрон билан тузилган битимнинг амалга ошишини назорат қилиш учун 1,5 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Канаданинг Қўшма ҳаракатлар режасига кирганидан бери тўлаган бадалининг умумий миқдори ҳозирда 11,5 миллион долларни ташкил этмоқда. Шунингдек, Христя Фриланднинг таъкидлашича, атом борасидаги битим халқаро хавфсизликка нисбатан ҳақиқий таҳдиднинг олдини олишга ёрдам берган. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Эрон ракета дастурининг ривожлантирилишини Канада ҳукумати қоралайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Эронга нисбатан янги стратегиясини эълон қилиб, 2015 йилда имзоланган ядровий битимни кескин қоралади. МАГАТЭ бош директори Юкия Амано эса ташкилотнинг «Эрон ўзининг мажбуриятларини бажараётганини тасдиқловчи» ҳисоботини тақдим этди.
Изоҳ (0)